12:20 19.08.2025Янги Наманган тумани ички ишлар бўлими 3-сон маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган учрашув ўтказилди. Тадбирда туман ҳокими, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва пробация назоратида турган фуқаролар иштирок этди.
Янги Наманган туманида жиноятчиликнинг олдини олиш масалалари муҳокама қилинди
Янги Наманган тумани ички ишлар бўлими 3-сон маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган учрашув ўтказилди. Тадбирда туман ҳокими, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва пробация назоратида турган фуқаролар иштирок этди.
Учрашувда пробация хизмати ҳисобидаги шахслар билан очиқ мулоқот ўтказилиб, уларнинг таклиф ва мурожаатлари тингланди. Ҳуқуқбузарликларнинг сабаб ва оқибатлари муҳокама қилинди.
Туман ҳокими томонидан жиноят содир этганларни жамиятга мослаштириш ва иш билан таъминлаш юзасидан мутасадди ташкилотларга аниқ вазифалар юклатилди.