11:25 19.08.2025Янги Наманган тумани ҳокими томонидан аҳоли билан бевосита мулоқотни йўлга қўйиш мақсадида навбатдаги сайёр қабул “Янги Замин” маҳалласида ташкил этилди.
“Янги Замин” маҳалласида сайёр қабул ўтказилди
Янги Наманган тумани ҳокими томонидан аҳоли билан бевосита мулоқотни йўлга қўйиш мақсадида навбатдаги сайёр қабул “Янги Замин” маҳалласида ташкил этилди.
Тадбирда маҳалла фуқаролари ўзларини қийнаётган масалалар бўйича туман ҳокимига тўғридан-тўғри мурожаат қилиш имкониятига эга бўлдилар. Қабул жараёнида бандлик, имтиёзли кредитлар ажратиш, қабристон атрофини девор билан ўраш, зараркунандаларга қарши курашиш, кадастр ҳужжатлари ҳамда моддий ёрдам масалалари кўтарилди.
Ҳар бир мурожаат батафсил ўрганилиб, уларни ҳал этиш юзасидан мутасадди идора ва ташкилотларга тегишли топшириқлар берилди. Шу билан бирга, айрим масалалар жойидаёқ ҳал этилди.