18:20 18.08.2025Янги Наманган туманида саноат салоҳиятини ошириш ва янги иш ўринлари яратиш мақсадида бир қатор йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
Янги Наманган туманида саноат салоҳиятини ошириш ва янги иш ўринлари яратиш мақсадида бир қатор йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Шу муносабат билан Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов туманнинг “Соҳил” маҳалласида барпо этилаётган “Тараққиёт” кичик саноат зонаси ҳамда “Саноат ва сервис” хизмат кўрсатиш маркази ташаббускорлари билан учрашди.
Учрашувда лойиҳаларнинг ҳозирги ҳолати, уларни ўз вақтида якунлаш ва ишга тушириш масалалари кўриб чиқилди. Ҳоким томонидан тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатиш, инфратузилмани тезкор таъминлаш ҳамда ҳамкорликдаги ишлар самарадорлигини ошириш бўйича топшириқлар берилди.
Маълумот учун, “Тараққиёт” кичик саноат зонасида қиймати 202,5 млрд сўмлик 37 та лойиҳа амалга оширилиши натижасида 4000 та иш ўрни, “Саноат ва сервис” маркази фаолиятга кириши билан эса қўшимча 400 дан ортиқ иш ўрни яратилиши кутилмоқда.