13:05 19.08.2025Янги Наманган тумани “Мингчинор” маҳалласида жойлашган “Goʻzal teks” МЧЖ 2007 йилда ташкил этилган бўлиб, ҳозирда 25 нафар ишчи банд. Корхона тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва экспорт қилишга ихтисослашган. 2024 йил давомида Россия ҳамда Қирғизистонга умумий қиймати 504 минг АҚШ долларига тенг маҳсулот экспорти амалга оширилди.
Экспортчи корхона фаолиятини қўллаб-қувватлаш чоралари белгиланди
Янги Наманган тумани “Мингчинор” маҳалласида жойлашган “Goʻzal teks” МЧЖ 2007 йилда ташкил этилган бўлиб, ҳозирда 25 нафар ишчи банд. Корхона тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва экспорт қилишга ихтисослашган. 2024 йил давомида Россия ҳамда Қирғизистонга умумий қиймати 504 минг АҚШ долларига тенг маҳсулот экспорти амалга оширилди.
Туман ҳокими корхонада бўлиб, иш жараёнлари билан яқиндан танишди, тадбиркор билан суҳбат ўтказди. Учрашувда ишлаб чиқариш қувватини ошириш, янги бозорларга чиқиш ва иш ўринларини кўпайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Тадбиркор фаолиятни янада кенгайтириш ниятини билдириб, зарур шарт-шароитлар яратиш бўйича кўмак сўради. Янги 2-блок ишга тушиши ҳисобига яна 20 та ишчи ўрни яратилишини таъкидлади. Мулоқот давомида билдирилган таклиф ва мурожаатлар юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.