Сайт тест режимида ишламоқда!
Янги Наманган туманида замонавий маъмурий бино фойдаланишга топширилди
  • Янгиликлар
  • 11:45 18.08.2025
  • 94
  • Ташрифлар

ОПЕК лойиҳаси доирасида пудратчи “426-ХИКМК” МЧЖ томонидан “Наманган сув таъминоти” АЖ Янги Наманган тумани бўлими учун замонавий уч қаватли маъмурий бино қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Янги Наманган туманида замонавий маъмурий бино фойдаланишга топширилди

ОПЕК лойиҳаси доирасида пудратчи “426-ХИКМК” МЧЖ томонидан “Наманган сув таъминоти” АЖ Янги Наманган тумани бўлими учун замонавий уч қаватли маъмурий бино қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Туманнинг “Мингчинор” маҳалласи, “Оромгоҳ” кўчасида барпо этилган мазкур иншоотда аҳолига хизмат кўрсатиш, мурожаатларни қабул қилиш ва улар билан тизимли ишлаш учун барча шарт-шароитлар яратилган.

Шунингдек, Европа тикланиш ва тараққиёт банки маблағлари иштирокидаги “Наманган шаҳрининг ичимлик сув ва канализация тизимларини реконструкция қилиш” лойиҳаси доирасида “Наманган сув таъминоти” АЖ Янги Наманган тумани бўлимига қарашли “Мингчинор сув узатиш” иншоотида пудратчи “SUEC” LTD томонидан замонавий энергия тежамкор насос агрегатлари ўрнатилди ва бино реконструкция қилинмоқда. 

Иншоот учун 4 та янги двигател олиб келинди, барча ёритиш чироқлари энергия тежамкор лампаларга алмаштирилиб, ҳаракат сенсорлари ўрнатилди. Ушбу ишлар якунлангач, Янги Наманган тумани аҳолиси узлуксиз ичимлик суви билан таъминланади.