Сайт тест режимида ишламоқда!
“Ёшлик” маҳалласида сайёр қабул ўтказилди
  • Янгиликлар
  • 10:25 18.08.2025
  • 107
  • Сайёр қабул

Янги Наманган тумани ҳокими томонидан навбатдаги сайёр қабул “Ёшлик” маҳалласида ташкил этилди. Унда маҳалла аҳолиси ўзларини қийнаётган масалалар билан тўғридан-тўғри мурожаат қилиш имкониятига эга бўлди.

“Ёшлик” маҳалласида сайёр қабул ўтказилди

Янги Наманган тумани ҳокими томонидан навбатдаги сайёр қабул “Ёшлик” маҳалласида ташкил этилди. Унда маҳалла аҳолиси ўзларини қийнаётган масалалар билан тўғридан-тўғри мурожаат қилиш имкониятига эга бўлди.

Қабул жараёнида фуқаролар бандлик масалалари, йўл таъмири, сув таъминоти, светофорни ишга тушириш, йўлга назорат камерасини ўрнатиш, туғилганлик ҳақида гувоҳнома олиш, кадастр ҳужжатлари ва моддий ёрдам билан боғлиқ қатор муаммоларни кўтариб чиқдилар.

Ҳар бир мурожаат атрофлича ўрганилиб, уларни ҳал этиш бўйича мутасадди идора ва ташкилотларга тегишли топшириқлар берилди.