Сайт тест режимида ишламоқда!
Янги Наманганда ишлаб чиқарилган музқаймоқ қўшни мамлакат бозорига чиқди
  • Янгиликлар
  • 14:40 16.08.2025
  • 123
  • Инвестиция ва ташқи савдо

Янги Наманган туманидаги «Обид файз БМ» корхонаси кўр йиллардан бери аҳоли учун ширинлик ва музқаймоқ маҳсулотлари ишлаб чиқариб келмоқда. Цехда 25 нафар ишчи меҳнат қилиб, ойига 80 тоннагача маҳсулот тайёрланади.

Янги Наманганда ишлаб чиқарилган музқаймоқ қўшни мамлакат бозорига чиқди

Янги Наманган туманидаги «Обид файз БМ» корхонаси кўр йиллардан бери аҳоли учун ширинлик ва музқаймоқ маҳсулотлари ишлаб чиқариб келмоқда. Цехда 25 нафар ишчи меҳнат қилиб, ойига 80 тоннагача маҳсулот тайёрланади. 

Корхона ҳозирги кунда 10 турдаги ширинлик ва 5 турдаги музқаймоқ ишлаб чиқариш имкониятига эга.
Маҳаллий музқаймоқ ишлаб чиқарилиши аҳоли эҳтиёжини қондириш билан бирга импортга бўлган эҳтиёжни камайтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда. 

Корхона маҳсулотлари нафақат ички бозорда, балки қўшни давлатларда ҳам талабга эга. Хусусан, 2024 йилда 18,5 минг АҚШ долларлик маҳсулот Қирғизистонга экспорт қилинди. 2025 йилда эса корхона 2,5 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқаришни мақсад қилган. 

Туман ҳокими корхонада бўлиб, ишлаб чиқариш жараёни билан танишди, тадбиркорнинг мурожаатини тинглади. Янги ускуналар учун лицензия олиш масаласида амалий кўмак бериш чоралари белгиланди.