Сайт тест режимида ишламоқда!
Янги турар-жой мажмуаси қурилиши давом этмоқда
  • Янгиликлар
  • 13:35 16.08.2025
  • 110
  • Ташрифлар

Янги Наманган туманида қурилиш ва ободонлаштириш ишлари давом этмоқда. Туманнинг “Маънавият” маҳалласи, “Дўстлик” кўчасида “Ровустон қурилиш” МЧЖ томонидан 5 та 6 қаватли уйдан иборат замонавий турар-жой мажмуаси барпо этилмоқда.

Янги турар-жой мажмуаси қурилиши давом этмоқда

Янги Наманган туманида қурилиш ва ободонлаштириш ишлари давом этмоқда. Туманнинг “Маънавият” маҳалласи, “Дўстлик” кўчасида “Ровустон қурилиш” МЧЖ томонидан 5 та 6 қаватли уйдан иборат замонавий турар-жой мажмуаси барпо этилмоқда. 

Лойиҳа умумий ҳисобда 210 хонадонни ўз ичига олади. Янги уйлар аҳолига қулай ва замонавий шароит яратиш баробарида туман инфратузилмасини ривожлантиришга ҳам хизмат қилиши кўзда тутилган.

Туман ҳокими иш жараёни билан танишар экан, хонадонлар атрофини ободонлаштириш, йўл ва йўлакчаларни сифатли барпо этиш ҳамда кўкаламзорлаштириш бўйича масъулларга кўрсатма берди.

Мазкур қурилиш ишлари якунланиши билан туманда яна бир замонавий турар-жой маскани ўз эгаларига топширилади.