12:30 16.08.2025Янги Наманган туманида “Маҳоратли ўқитувчи — миллат таянчи” шиори остида “Устозлар миллий форуми” бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокими, ҳоким ўринбосарлари, соҳа мутасаддилари ҳамда педагог ва мураббийлар иштирок этдилар.
Янги Наманган туманида “Устозлар миллий форуми” ўтказилди
Янги Наманган туманида “Маҳоратли ўқитувчи — миллат таянчи” шиори остида “Устозлар миллий форуми” бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокими, ҳоким ўринбосарлари, соҳа мутасаддилари ҳамда педагог ва мураббийлар иштирок этдилар.
Форумда таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, 2025–2026 ўқув йилига қўйилган устувор вазифалар ҳамда ўтган йилда эришилган ютуқлар сарҳисоб қилинди.
Таъкидлаш жоиз, Янги Наманган туманида мактабгача таълим қамрови 2021 йилга нисбатан 4 баробарга оширилиб, 68,5 фоизга етди. Боғчалар сони эса 9 баробарга кўпайди. Бугунги кунда туманда 33 та мактаб фаолият кўрсатиб, уларда 30 мингдан ортиқ ўқувчи таълим олмоқда. Сўнгги тўрт йилда эса 18 мингдан зиёд қўшимча ўқувчи ўринлари яратилди.
Шунингдек, Инвестиция дастури доирасида жами 9 та мактабда реконструкция ишлари амалга оширилиб, бу йўналишга 97 млрд сўмдан ортиқ маблағ сарфланди. Жорий йилда ҳам бир қатор мактабларда қурилиш ва таъмирлаш ишлари давом этмоқда.
Тадбирда таълим тизимини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшаётган фаол устоз ва тарбиячилар фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Жажжи болажонлар томонидан тайёрланган куй-қўшиқлар барчага байрамона кайфият улашди. Форум якунида эса устоз ва мураббийларга янги ўқув йилида муваффақиятлар тиланди.