Сайт тест режимида ишламоқда!
Янги Наманган туманида импорт ўрнини босувчи писта ёғи ишлаб чиқарилмоқда
  • Янгиликлар
  • 18:20 15.08.2025
  • 88
  • Иқтисод ва молия

Янги Наманган тумани ҳудудида 2011 йилда ташкил этилган “Abdurahmon Asqarovich” корхонаси писта ёғи ва чорвачилик учун озуқа ишлаб чиқаради.

Янги Наманган туманида импорт ўрнини босувчи писта ёғи ишлаб чиқарилмоқда

Янги Наманган тумани ҳудудида 2011 йилда ташкил этилган “Abdurahmon Asqarovich” корхонаси писта ёғи ва чорвачилик учун озуқа ишлаб чиқаради.

Корхона йилига 5 минг тонна ёғ ҳамда 5 минг тонна озуқа тайёрлаб, ички бозорга етказиб беради. Йиллик ишлаб чиқариш ҳажми эса 60 миллиард сўмни ташкил этади.

Мазкур корхонада 15 нафар маҳаллий фуқаро доимий иш ўринлари билан таъминланган.
Ишлаб чиқариш жараёнларида замонавий технологиялар ва маҳаллий хомашёдан самарали фойдаланиш натижасида сифатли маҳсулотлар тайёрланмоқда.