Сайт тест режимида ишламоқда!
“Transhit Energo” МЧЖда экспорт ва ички бозор масалалари муҳокама қилинди
  • Янгиликлар
  • 17:05 15.08.2025
  • 105
  • Инвестиция ва ташқи савдо

Янги Наманган туманидаги “Transhit Energo” масъулияти чекланган жамияти 2013 йилда ташкил этилган бўлиб, ҳозирги кунда 35 нафар маҳаллий аҳолини иш билан таъминлаб келмоқда. Корхонада ишлаб чиқарилаётган трансформаторлар нафақат ички бозор, балки ташқи бозорларда ҳам ўз ўрнига эга.

“Transhit Energo” МЧЖда экспорт ва ички бозор масалалари муҳокама қилинди

Янги Наманган туманидаги “Transhit Energo” масъулияти чекланган жамияти 2013 йилда ташкил этилган бўлиб, ҳозирги кунда 35 нафар маҳаллий аҳолини иш билан таъминлаб келмоқда. Корхонада ишлаб чиқарилаётган трансформаторлар нафақат ички бозор, балки ташқи бозорларда ҳам ўз ўрнига эга. 

Жорий йилда 8 минг АҚШ доллари қийматидаги маҳсулот Қирғизистон Республикасига экспорт қилинган, шунингдек, 68 миллиард сўмлик маҳсулот ички бозор истеъмолчиларига етказиб берилган.

Туман ҳокими корхонада бўлиб, ишлаб чиқариш жараёнини кўздан кечирди. Тадбиркор билан суҳбат қилиб, мавжуд таклиф ва мурожаатлар тингланди.

Тадбиркор томонидан маҳсулотлар учун янги бозорларни топиш зарурлиги қайд этилди. Бу йўналишда тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди ҳамда корхонанинг экспорт салоҳиятини ошириш бўйича амалий ёрдам кўрсатилиши таъкидланди.