15:50 15.08.2025Янги Наманган туманининг “Мингчинор” маҳалласи ҳудудида замонавий ва барча қулайликларга эга бўлган “Чинор” турар-жой мажмуаси қурилиши жадал суръатлар билан олиб борилмоқда.
Янги Наманган туманида замонавий турар-жой мажмуаси барпо этилмоқда
Янги Наманган туманининг “Мингчинор” маҳалласи ҳудудида замонавий ва барча қулайликларга эга бўлган “Чинор” турар-жой мажмуаси қурилиши жадал суръатлар билан олиб борилмоқда.
Лойиҳа доирасида савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, умумий овқатланиш масканлари, болалар учун махсус ўйин майдончаси ҳамда офис бино-иншоотларини ўз ичига олган комплекс барпо этилади. Мажмуа таркибида 2 та кўп қаватли турар-жой биноси жойлашиб, уларда жами 135 та замонавий хонадон фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.
Қурилиш ишлари замонавий меъморий ечимлар ва юқори сифатли қурилиш материаллари асосида амалга оширилмоқда.