Сайт тест режимида ишламоқда!
Янги Наманганда янги мактаб-боғча фаолият юритмоқда
  • Янгиликлар
  • 14:50 15.08.2025
  • 88
  • Ёшлар сиёсати

Янги Наманган туманида замонавий “Steam Plaza-2” хусусий мактаб-боғча ишга туширилди. Мазкур таълим муассасаси фаолиятга кириши натижасида 30 та янги иш ўрни яратилди.

Янги Наманганда янги мактаб-боғча фаолият юритмоқда

Янги Наманган туманида замонавий “Steam Plaza-2” хусусий мактаб-боғча ишга туширилди. Мазкур таълим муассасаси фаолиятга кириши натижасида 30 та янги иш ўрни яратилди.

Муассасада 150 нафар кичкинтойлар боғчага, 140 нафар ўқувчи эса мактабга қамраб олинган. Таълим жараёни замонавий ўқув методлари асосида, қулай ва кенг имкониятларга эга синфхоналарда ташкил этилган. Шунингдек, болаларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган махсус STEAM дастурлари жорий этилган.

Туман ҳокими янги муассасада бўлиб, яратилган шароитлар ва таълим жараёни билан яқиндан танишди. Учрашув давомида у бу каби хусусий сектордаги лойиҳалар таълим сифати ошиши ва аҳоли бандлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.