Сайт тест режимида ишламоқда!
Беруний қозонхонасида таъмирлаш ишлари қизғин давом этмоқда
  • Янгиликлар
  • 19:20 07.08.2025
  • 111
  • Ташрифлар

Янги Наманган туманидаги Абу Райхон Беруний номли маҳаллада жойлашган марказлашган иссиқлик таъминоти объекти — Беруний қозонхонасида мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Беруний қозонхонасида таъмирлаш ишлари қизғин давом этмоқда

Янги Наманган туманидаги Абу Райхон Беруний номли маҳаллада жойлашган марказлашган иссиқлик таъминоти объекти — Беруний қозонхонасида мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Мазкур қозонхона авваллари 5 та кўп қаватли уйни иссиқлик тизими билан таъминлаб келган. Лойиҳа доирасида 2025 йил давомида қозонхона тўлиқ реконструкциядан чиқарилиши, шунингдек, иссиқлик тармоқлари ва кўп қаватли уйларнинг ички иссиқлик тизимлари янгиланиши белгиланган.

Таъмирлаш ишлари якунлангандан сўнг, ҳудуддаги 17 та кўп қаватли уй ҳамда 5 та ижтимоий соҳа объекти барқарор ва тўлақонли иссиқлик тизими билан қамраб олинади. Бу эса аҳоли турмуш даражасини ошириш ва қиш мавсумида қулайликни таъминлашда муҳим қадам ҳисобланади.

Лойиҳани амалга ошириш учун 17,811 миллиард сўмдан зиёд маблағ йўналтирилган бўлиб, ҳозирда қурилиш ва монтаж ишлари давом этмоқда.