Сайт тест режимида ишламоқда!
“Yoʻldosh tekstil” экспорт салоҳиятини оширишга қаратилган янги лойиҳани йўлга қўймоқчи
  • Янгиликлар
  • 17:20 14.08.2025
  • 206
  • Инвестиция ва ташқи савдо

Янги Наманган туманининг “Мингтерак” маҳалласида 2023-йилда иш бошлаган “Yoʻldosh tekstil” МЧЖ қисқа вақт ичида экспортчи корхоналар сафидан жой олди. 15 нафар ишчи фаолият юритаётган корхона 2024-йилда Қирғизистон, Россия ва Туркия давлатларига 250 минг АҚШ доллари миқдорида маҳсулот етказиб берди.

“Yoʻldosh tekstil” экспорт салоҳиятини оширишга қаратилган янги лойиҳани йўлга қўймоқчи

Янги Наманган туманининг “Мингтерак” маҳалласида 2023-йилда иш бошлаган “Yoʻldosh tekstil” МЧЖ қисқа вақт ичида экспортчи корхоналар сафидан жой олди. 15 нафар ишчи фаолият юритаётган корхона 2024-йилда Қирғизистон, Россия ва Туркия давлатларига 250 минг АҚШ доллари миқдорида маҳсулот етказиб берди.

Туман ҳокими корхонада бўлиб, ишлаб чиқариш жараёнлари билан яқиндан танишди. Мулоқот давомида тадбиркорнинг келгусидаги режалари, жумладан янги лойиҳа ташаббуслари муҳокама қилинди. Тадбиркор ер кадастри масаласида амалий ёрдам сўради ва масалани ҳал этиш бўйича чоралар белгиланди.