Сайт тест режимида ишламоқда!
Янги Наманган туманидаги 6-оилавий поликлиникада таъмирлаш ишлари давом этмоқда
  • Янгиликлар
  • 16:25 14.08.2025
  • 92
  • Ижтимоий ҳимоя

Янги Наманган туманида жойлашган 6-оилавий поликлиникада “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида кенг кўламли таъмирлаш ишлари давом этмоқда.

Янги Наманган туманидаги 6-оилавий поликлиникада таъмирлаш ишлари давом этмоқда

Янги Наманган туманида жойлашган 6-оилавий поликлиникада “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида кенг кўламли таъмирлаш ишлари давом этмоқда.

Лойиҳа учун 1,4 миллиард сўм маблағ йўналтирилиб, тиббиёт муассасасининг биноси тубдан таъмирланади, муҳандислик тармоқлари янгиланиб, ички хоналар замонавий талабларга мос ҳолга келтирилади. Ушбу ишлар натижасида беморлар учун янада қулай шароитлар яратилиб, кўрсатиладиган тиббий хизмат сифати сезиларли даражада ошади.

Бунёдкорлик ишларини “Короскон қурилиш” МЧЖ амалга оширмоқда. Режага мувофиқ, барча таъмирлаш ишлари 2025 йилнинг учинчи чорагида якунланади.

Ишлар жадал суръатларда давом этмоқда.