Сайт тест режимида ишламоқда!
Трикотаж маҳсулотлари экспортини ошириш чоралари кўриб чиқилди
  • Янгиликлар
  • 20:35 13.08.2025
  • 94
  • Иқтисод ва молия

Янги Наманган туманидаги “Орзу имкон текстил” МЧЖ 2017 йилда ташкил топган бўлиб, бугунги кунда 45 нафар аҳоли иш билан банд, бу ерда трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилади, улар асосан Россияга экспорт қилинади. 2024 йил якунида 400 минг АҚШ долларлик маҳсулот экспорт қилиниб, ҳудуд иқтисодиётига салмоқли ҳисса қўшилди

 

Трикотаж маҳсулотлари экспортини ошириш чоралари кўриб чиқилди

Янги Наманган туманидаги “Орзу имкон текстил” МЧЖ 2017 йилда ташкил топган бўлиб, бугунги кунда 45 нафар аҳоли иш билан банд, бу ерда трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилади, улар асосан Россияга экспорт қилинади. 2024 йил якунида 400 минг АҚШ долларлик маҳсулот экспорт қилиниб, ҳудуд иқтисодиётига салмоқли ҳисса қўшилди.

Туман ҳокими ишлаб чиқариш жараёнини кўздан кечириб, мавжуд муаммолар ва ишлаб чиқариш имкониятларини ўрганди. Корхона раҳбарияти фаолиятни кенгайтириш, қўшимча иш ўринлари яратиш ва экспорт ҳажмини ошириш бўйича таклифлар билдирди.

Учрашув якунида ишлаб чиқариш қувватини кенгайтириш ва экспорт салоҳиятини мустаҳкамлашга қаратилган аниқ чоралар белгиланди.