19:20 13.08.2025Янги Наманган туманида “Ойдин шифо” клиникаси ҳудудида аҳолига хизмат кўрсатиш ва савдо шохобчалари қуриш лойиҳаси тақдимоти ўтказилди. Туман ҳокими тадбиркор мурожаатига асосан лойиҳа режаси билан танишди. Мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 10 миллиард сўм бўлиб, уни амалга ошириш натижасида 150 та янги иш ўрни яратилади.
Замонавий савдо ва хизмат кўрсатиш мажмуаси барпо этиш лойиҳаси кўриб чиқилди
Янги Наманган туманида “Ойдин шифо” клиникаси ҳудудида аҳолига хизмат кўрсатиш ва савдо шохобчалари қуриш лойиҳаси тақдимоти ўтказилди. Туман ҳокими тадбиркор мурожаатига асосан лойиҳа режаси билан танишди. Мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 10 миллиард сўм бўлиб, уни амалга ошириш натижасида 150 та янги иш ўрни яратилади.
Мажмуада турли маиший хизматлар, савдо нуқталари ва аҳолига қулай шарт-шароит яратувчи инфратузилмалар жойлашади. Лойиҳанинг амалга оширилиши эса туманда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, хизматлар сифатини ошириш ва аҳоли бандлигини таъминлашга хизмат қилади.
Тақдимот жараёнида мажмуа архитектураси, қурилиш босқичлари ҳамда амалга оширилиши кутилаётган ижтимоий-иқтисодий самаралар ҳақида маълумот берилди.