Сайт тест режимида ишламоқда!
Поябзал экспортида тадбиркорга кўмак белгиланди
  • Янгиликлар
  • 15:50 12.08.2025
  • 84
  • Инвестиция ва ташқи савдо

Янги Наманган туманининг Абу Райҳон Беруний маҳалласида жойлашган “Анвар Рустам ўғли” МЧЖ 2023-йилда ташкил этилган бўлиб, замонавий пояфзал ишлаб чиқариш йўналишида фаолият юритади. Корхона 2024-йилда Қозоғистонга 50 минг АҚШ долларлик маҳсулот экспорт қилган, 2025-йилда бу ҳажмни 100 минг долларга етказиш режалаштирилмоқда. Ички бозорга эса ойига 5 минг жуфт пояфзал етказиб бермоқда.

Поябзал экспортида тадбиркорга кўмак белгиланди

Янги Наманган туманининг Абу Райҳон Беруний маҳалласида жойлашган “Анвар Рустам ўғли” МЧЖ 2023-йилда ташкил этилган бўлиб, замонавий пояфзал ишлаб чиқариш йўналишида фаолият юритади. Корхона 2024-йилда Қозоғистонга 50 минг АҚШ долларлик маҳсулот экспорт қилган, 2025-йилда бу ҳажмни 100 минг долларга етказиш режалаштирилмоқда. Ички бозорга эса ойига 5 минг жуфт пояфзал етказиб бермоқда.

Туман ҳокими корхонада бўлиб, ишлаб чиқариш жараёни, келгуси режалар ва мавжуд муаммолар билан танишди. Учрашувда экспорт бозорларини кенгайтириш, янги мижозлар жалб этиш ва ишлаб чиқариш қувватини ошириш масалалари муҳокама қилинди.