Сайт тест режимида ишламоқда!
Экспортчи тадбиркор мурожаати бўйича амалий чоралар белгиланди
  • Янгиликлар
  • 14:15 11.08.2025
  • 77
  • Инвестиция ва ташқи савдо

Янги Наманган туманининг “Оромгоҳ” маҳалласида жойлашган “China kalava ip” масъулияти чекланган жамияти 2023 йилда ташкил этилган бўлиб, ҳозирда корхонада 14 нафар ишчи меҳнат қилмоқда.

Экспортчи тадбиркор мурожаати бўйича амалий чоралар белгиланди

Янги Наманган туманининг “Оромгоҳ” маҳалласида жойлашган “China kalava ip” масъулияти чекланган жамияти 2023 йилда ташкил этилган бўлиб, ҳозирда корхонада 14 нафар ишчи меҳнат қилмоқда.

2024 йилда корхона томонидан Россия ва Қирғизистон Республикасига 78 минг АҚШ доллари миқдорида маҳсулот экспорти амалга оширилди. Шу билан бирга, ички бозорга умумий қиймати 500 миллион сўмлик маҳсулот сотилди.

Туман ҳокими корхонада бўлиб, тадбиркор билан мулоқот қилди ва унинг мурожаат ҳамда таклифларини ўрганди. Учрашувда кредит маблағларига эга бўлиш имкониятларини кенгайтириш, электр ва газ таъминотини яхшилаш, шунингдек, экспорт салоҳиятини ошириш масалалари кўтарилди. Мазкур масалаларни ҳал этиш юзасидан тегишли чоралар белгиланди.