12:20 11.08.2025“Долзарб 90 кун” доирасида Республика онкология ва радиология илмий-амалий тиббий маркази Наманган филиалида тиббий хизматларни рақамлаштириш йўналишида изчил ишлар амалга оширилмоқда.
Наманганда онкология хизматларида ҳам рақамлаштириш жорий этилди
“Долзарб 90 кун” доирасида Республика онкология ва радиология илмий-амалий тиббий маркази Наманган филиалида тиббий хизматларни рақамлаштириш йўналишида изчил ишлар амалга оширилмоқда.
Марказда беморларни электрон рўйхатдан ўтказиш, электрон навбат, онлайн қабулга ёзилиш ҳамда тиббий ҳужжатларни рақамли форматда юритиш тизимлари жорий этилган.
Янгиланган платформалар орқали беморлар учун вақт ва саъй-ҳаражат тежалмоқда, шифокорлар эса маълумотларга тезкор ва аниқ етиб бора олиш имкониятига эга бўлмоқда. Бу эса тиббий хизматларда шаффофлик ва самарадорликни янада оширишга, аҳолига қулай шарт-шароит яратишга хизмат қилмоқда.