Сайт тест режимида ишламоқда!
Аҳоли муаммоларига ечим изланди
  • Янгиликлар
  • 11:10 11.08.2025
  • 84
  • Сайёр қабул

Бугун Янги Наманган тумани ҳокими томонидан “Тинчлик” маҳалласида сайёр қабул ўтказилди. Унда маҳалла аҳолиси билан очиқ мулоқот қилиниб, уларнинг муаммо ва таклифлари тингланди.

Аҳоли муаммоларига ечим изланди

Бугун Янги Наманган тумани ҳокими томонидан “Тинчлик” маҳалласида сайёр қабул ўтказилди. Унда маҳалла аҳолиси билан очиқ мулоқот қилиниб, уларнинг муаммо ва таклифлари тингланди.

Қабулда жами 13 нафар фуқаро соғлиқни тиклаш, иш билан таъминлаш, чиқиндиларни вақтида бартараф этиш, пиёдалар йўлакчаси ташкил этиш, трансформатор ва таянч устунлар ўрнатиш, газ, сув, йўл, электр таъминоти, уй-жой шароитларини яхшилаш, моддий ёрдам ҳамда кадастр масалалари бўйича мурожаат билан чиқди.

Ҳар бир масала ҳоким томонидан алоҳида ўрганилиб, масъул идора ва ташкилотларга аниқ топшириқлар берилди. Айрим муаммолар эса қабул жараёнидаёқ ҳал этилди.