15:15 09.08.2025Янги Наманган туманининг Абу Райхон Беруний номли маҳалласида 2024 йилда хитойлик инвестор Van Yuan Jia томонидан 5 миллион долларлик сармоя асосида “EURO GLASS” МЧЖ фаолияти йўлга қўйилди. Корхонада 15 та янги иш ўрни яратилган бўлиб, кунига 500 м² ойналар ишлаб чиқарилиб, ички бозорга етказиб берилмоқда. Ўтган йил давомида 2 млрд 255 млн сўмлик маҳсулот маҳаллий харидорларга сотилди.
Янги Наманганда ички бозорга 2,25 млрд сўмлик ойна маҳсулоти етказилди
Янги Наманган туманининг Абу Райхон Беруний номли маҳалласида 2024 йилда хитойлик инвестор Van Yuan Jia томонидан 5 миллион долларлик сармоя асосида “EURO GLASS” МЧЖ фаолияти йўлга қўйилди. Корхонада 15 та янги иш ўрни яратилган бўлиб, кунига 500 м² ойналар ишлаб чиқарилиб, ички бозорга етказиб берилмоқда.
Ўтган йил давомида 2 млрд 255 млн сўмлик маҳсулот маҳаллий харидорларга сотилди.
Туман ҳокими ишлаб чиқариш жараёни ва корхонанинг келгуси лойиҳалари билан танишди. Суҳбат давомида электр таъминотидаги узилишлар масаласи ҳам кўтарилиб, уни бартараф этиш чоралари белгиланди. Корхона раҳбари фаолиятни кенгайтириш ва экспорт йўналишини йўлга қўйиш нияти борлигини билдириб, бу борада зарурий тавсиялар олди.