Сайт тест режимида ишламоқда!
Янги Наманган туманида боғчалар куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда
  • Янгиликлар
  • 14:00 09.08.2025
  • 90
  • Ёшлар сиёсати

Янги Наманган туманида 2025–2026 йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Таълим муассасаларида иситиш тизимлари, электр таъминоти, ёритиш воситалари ва хавфсизлик чоралари кўриб чиқилмоқда.

Янги Наманган туманида боғчалар куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда

Янги Наманган туманида 2025–2026 йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Таълим муассасаларида иситиш тизимлари, электр таъминоти, ёритиш воситалари ва хавфсизлик чоралари кўриб чиқилмоқда.

35-сонли мактабгача таълим ташкилотида ўтказилган ўрганиш жараёнида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича масъулларга кўрсатмалар берилди. Шунингдек, трансформаторни боғча ҳудудидан четроққа кўчириш масаласи кўтарилиб, уни ҳал этиш юзасидан тегишли вазифалар юклатилди.

Тадбирлар болалар учун қулай ва хавфсиз муҳит яратишга қаратилган.