Сайт тест режимида ишламоқда!
Ичимлик суви таъминоти тизими янгиланмоқда
  • Янгиликлар
  • 18:15 31.07.2025
  • 103
  • Ҳалқаро ҳамкорлик

Европа тикланиш ва тараққиёт банки маблағлари иштирокидаги “Наманган шаҳрининг ичимлик сув ва канализация тизимларини реконструкция қилиш” лойиҳаси доирасида бунёдкорлик ишлари давом этмоқда.

Ҳозирда “Наманган сув таъминоти” АЖ Янги Наманган тумани бўлимига қарашли “Оромгоҳ сув узатиш” иншоотида пудратчи "SUEC" LTD компанияси томонидан замонавий энергия тежамкор насос агрегатлари ўрнатиш ва иншоот биносини реконструкция қилиш ишлари олиб борилмоқда.

Лойиҳа тўлиқ якунлангач, Янги Наманган туманидаги “Оромгоҳ”, “Тинчлик”, “Янги замин”, “Меҳнатобод”, “Ахсикент”, “Мингтерак” ва “Ёшлик” маҳаллаларида ичимлик сув таъминоти сезиларли даражада яхшиланади.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати