Сайт тест режимида ишламоқда!
Янги Наманганда мактаблар куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда
  • Янгиликлар
  • 17:10 31.07.2025
  • 92
  • Ҳалқаро ҳамкорлик

Янги Наманган туманидаги умумтаълим мактабларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари давом этмоқда. Бугун 63-сонли мактабда мавсумий тайёргарлик ҳолати ўрганилиб, иситиш тизими, электр таъминоти, ёритиш воситалари ва хавфсизлик ҳолати кўриб чиқилди.

Текширув давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Ушбу чора-тадбирлар ўқувчилар учун совуқ мавсумда қулай ва хавфсиз муҳит яратишга қаратилган.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати