13:10 31.07.2025Янги Наманган туманининг “Келажак тонги” маҳалласи “Обод” кўчасида фаолият юритаётган тадбиркор Носиржон Шарипов 15 йилдан буён мебель ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келмоқда. Унинг ташаббуси билан 30 нафарга яқин ёшлар доимий иш ўрни билан таъминланган. Корхонада 20 дан ортиқ турдаги жиҳозлар тайёрланиб, ички бозор билан бир қаторда Қирғизистонга ҳам экспорт қилинади.
Тадбиркор туман ҳокими қабул вақтида электр таъминоти муаммоси ва қуёш панелларини ўрнатишда амалий ёрдам сўради. Масала жойида ўрганилиб, зарур чора-тадбирлар белгиланди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати