Сайт тест режимида ишламоқда!
Янги Наманганда сайёр қабул: аҳоли муаммоларига ечим изланди
  • Янгиликлар
  • 11:55 31.07.2025
  • 86
  • Сайёр қабул

Янги Наманган тумани ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули “Келажак тонги” маҳалласи идорасида ўтказилди. Қабулда 7 нафар фуқаро турли ижтимоий-иқтисодий масалалар юзасидан мурожаат билан иштирок этди.

Мурожаатлар асосан ички йўлларни таъмирлаш, моддий ёрдам, васийлик нафақаси, болалар боғчаси тўловлари, иш билан таъминлаш, суюлтирилган газ, чиқиндиларни вақтида олиб чиқиш, сув ва электр ҳамда кадастр хизматлари каби масалаларни қамраб олди.

Ҳар бир мурожаат юзасидан туман ҳокими томонидан масъулларга аниқ вазифалар юкланди, айрим муаммолар жойида ҳал этилди.

Мазкур сайёр қабул фуқароларнинг муаммоларини эшитиш, жойларда ҳал этиш ва давлат органларига бўлган ишончни оширишга хизмат қилмоқда. Бундай учрашувлар туманнинг бошқа ҳудудларида ҳам давом эттирилади.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати