19:20 30.07.2025Янги Наманган туманининг “Ишонч”, “Гўзал” ва “Истиқбол” маҳаллалари ҳудудидан ўтувчи “Янгиқўрғон” кўчасида қурилиш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Лойиҳа “Уйчи-Олмос” хусусий корхонаси томонидан амалга оширилмоқда. Унга кўра, умумий қиймати 5,9 млрд сўмни ташкил этувчи бунёдкорлик ишлари доирасида пиёдалар йўлакчаси барпо этиш, яшил ҳудудларни ташкил этиш ва замонавий ёритиш чироқларини ўрнатиш назарда тутилган.
Мазкур ишлар аҳоли учун қулайлик яратиш, шаҳар инфратузилмасини янада яхшилашга хизмат қилади.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати