Сайт тест режимида ишламоқда!
“Барҳаёт импекс”да янги иш ўринлари ва экспорт салоҳияти ошмоқда
  • Янгиликлар
  • 18:20 30.07.2025
  • 78
  • Ҳалқаро ҳамкорлик

Янги Наманган туманининг Абу Райхон Беруний маҳалласида жойлашган “Барҳаёт импекс” тўқимачилик корхонаси аҳоли бандлигини таъминлаш ва маҳаллий маҳсулотлар экспортини кенгайтиришда муҳим ўрин тутаяпти. Бугунги кунда корхонада 170 нафарга яқин ишчи фаолият юритмоқда.

Корхонада ишлаб чиқарилаётган 12 турдаги маҳсулотлар – пайпоқ, сочиқ ва ип-калава Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, шунингдек, Молдова, Украина ва Польшага экспорт қилинмоқда. 2024 йилда экспорт ҳажми 6 млн долларни ташкил этган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткични 8 млн долларга етказиш режалаштирилган. Яқинда ишга тушган қўшимча ишлаб чиқариш блоки 50 та янги иш ўрни яратилишига замин яратди.

Туман ҳокими корхона фаолияти билан танишар экан, тадбиркор билан янги лойиҳалар, шу жумладан, табиий газ таъминотига уланиш масаласини муҳокама қилди. Масалани ижобий ҳал этиш бўйича зарур чоралар белгиланди.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати