Сайт тест режимида ишламоқда!
Янги Наманган туманида оилавий тадбиркорлик ривожланмоқда
  • Янгиликлар
  • 17:20 30.07.2025
  • 87
  • Ҳалқаро ҳамкорлик

Янги Наманган туманининг “Тинчлик” маҳалласида яшовчи Ойбек Асқаров оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиб, тикувчилик цехини ташкил этди. Бу орқали хонадонидаги 6 кишини ишли қилди ҳамда маҳалладошларидан яна 6 нафари ишли бўлди. Бугунги кунда цехда мавсумий кийим-кечаклар буюртма асосида тикилаяпти. Ойлик ишлаб чиқариш ҳажми 1000 донани ташкил этмоқда.

Туман ҳокими корхона фаолияти билан танишиб, тадбиркорнинг солиқ ва қуёш панеллари ўрнатиш бўйича мурожаатини тинглади. Мавжуд муаммоларни ҳал этиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

Шунингдек, “Ёшлар дафтари” орқали 2024-йилда тикув машинаси билан таъминланган Муаттар Сатторова ҳам ҳозирда уй шароитида меҳнат қилиб, барқарор даромад топмоқда.

Қисқача қилиб айтганда, маҳаллада кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ўз самарасини бермоқда.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати