16:35 30.07.2025Янги Наманган туманида жойлашган умумтаълим мактабларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, 65-сонли мактабда мавсумий тайёргарлик ҳолати ўрганилди. Мактабда иссиқлик қозони янгисига алмаштирилиб, тизим тўлиқ соз ҳолатга келтирилмоқда.
Ўрганиш жараёнида иситиш тизими, электр таъминоти, ёритиш воситалари ҳамда хавфсизлик масалалари кўриб чиқилди. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Тайёргарлик ишлари совуқ мавсумда ўқувчилар учун қулай ва хавфсиз шароит яратишга қаратилган.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати