Сайт тест режимида ишламоқда!
Янги Наманган туманидаги 69-мактабда қурилиш ва таъмирлаш ишлари давом этмоқда
  • Янгиликлар
  • 12:55 30.07.2025
  • 70
  • Ҳалқаро ҳамкорлик

Янги Наманган туманидаги 69-сонли умумтаълим мактабида кенг кўламли қурилиш-таъмирлаш ишлари давом этмоқда. Мавжуд 540 ўринли бино тубдан таъмирланмоқда, шу билан бирга яна шунча ўринга мўлжалланган янги ўқув биноси ва ёзги спорт зали қурилмоқда.

Лойиҳа доирасида мактабнинг кириш қисми, ҳовлиси, синф хоналари ва спорт зали замонавий талабларга мос равишда янгиланмоқда. Бу ишлар учун 11,8 миллиард сўм маблағ ажратилган.

Туман ҳокими ушбу объектда бўлиб, жараёнларни кўздан кечирди ҳамда ишларни сифатли ва ўз муддатида якунлаш юзасидан топшириқлар берди.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати