Сайт тест режимида ишламоқда!
Мажбурий ижро бюроси учун замонавий маъмурий бино қурилмоқда
  • Янгиликлар
  • 19:20 29.07.2025
  • 96
  • Ҳалқаро ҳамкорлик

Янги Наманган тумани “Оромгоҳ” маҳалласидаги “Афросиёб” кўчасида Мажбурий ижро бюроси туман бўлими учун янги, замонавий талабларга жавоб берадиган маъмурий бино қад ростламоқда. Қурилиш ишлари пудратчи “INSHOOT INVEST” МЧЖ томонидан амалга оширилмоқда.

Лойиҳанинг умумий қиймати 4 миллиард 600 миллион сўмни ташкил этади, бино жорий йилнинг учинчи чорагида тўлиқ якунлаб, фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. Янги бинода ходимлар учун барча шароитлар яратилиши, жисмоний ва юридик шахсларга хизмат кўрсатишда қулайлик таъминланиши кўзда тутилган.

Туман ҳокими қурилиш майдонида бўлиб, ишлар бориши билан танишди ва объектни сифатли ҳамда ўз вақтида топшириш юзасидан масъулларга аниқ топшириқлар берди.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати