18:20 29.07.2025Янги Наманган туманида жойлашган Абу Райхон Беруний номли маҳаллада табиий газ таъминоти “Ақлли маҳалла” тизимига ўтказилмоқда. Мазкур лойиҳа доирасида амалга оширилаётган ишлар жорий йил сентябр ойига қадар якунланиши режалаштирилган. Шу тариқа 2027 йил якунигача тумандаги барча маҳаллалар босқичма-босқич ушбу замонавий тизимга ўтказилади.
Таъкидлаш жоизки, маҳалланинг Жалолиддин Мангуберди кўчасидаги газ тармоқлари эстетик жиҳатдан тартибга келтирилди, икки қаторли 1 км тармоқ ягона тармоққа бирлаштирилди. Шунингдек, 1 та замонавий газ тақсимлаш пункти (ГТҚ) ўрнатилиб, 537 та хонадон икки босқичли тизимга уланди.
Лойиҳа маҳаллалардаги энергия самарадорлигини ошириш, хавфсизликни таъминлаш ҳамда аҳолига қулай ва барқарор газ таъминотини йўлга қўйишни мақсад қилган.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати