Сайт тест режимида ишламоқда!
“Milliy Tea” ички бозорга сифатли қадоқдаги чой етказиб бермоқда
  • Янгиликлар
  • 16:15 29.07.2025
  • 103
  • Ҳалқаро ҳамкорлик

Янги Наманган туманининг Фурқат маҳалласида жойлашган “Milliy Tea” хусусий корхонаси 2022 йилда ўз фаолиятини бошлаган бўлиб, бугунги кунда ички бозорда талаб юқори бўлган маҳаллий маҳсулот — чой қадоқлаш билан шуғулланади.

Туман ҳокими корхонада бўлиб,  ишлаб чиқариш жараёни, хусусан, чойни саралаш, қадоқлаш ва тайёр маҳсулот ҳолатига етказиш босқичларни кўздан кечирди.
Тадбиркор билан мулоқот қилиб, корхона имкониятлари, муваффақиятлари ва юзага келаётган муаммолар ҳақида суҳбатлашди. Кўтарилган масалаларни ҳал этиш юзасидан мутасадди ташкилотларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати