Сайт тест режимида ишламоқда!
“Karmen fason” хусусий корхонаси фаолияти кенгаймоқда
  • Янгиликлар
  • 15:15 29.07.2025
  • 87
  • Ҳалқаро ҳамкорлик

2009 йилда тадбиркор Абдулҳоди Қурбонов томонидан ташкил этилган “Karmen fason” хусусий корхонаси тикувчилик соҳасида самарали фаолият юритиб келмоқда. Корхонада 80 нафардан ортиқ ишчи меҳнат қилади ва ойига 1000 тагача костюм-шим ишлаб чиқарилиб, ички бозорга етказиб берилади. Шу билан бирга, маҳсулотлар Россия, Қозоғистон ва Қирғизистон давлатларига ҳам экспорт қилинади.

Туман ҳокими мазкур корхонада бўлиб, ишлаб чиқариш жараёни билан танишди ва тадбиркорнинг таклиф ҳамда муаммоларини тинглади. Учрашув давомида ишлаб чиқариш салоҳиятини ва экспорт хажмини янада ошириш бўйича тегишли тавсиялар берилди.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати