Сайт тест режимида ишламоқда!
“Тиббиётда 90 кунлик ўзгаришлар” лойиҳаси доирасида Янги Наманган туманидаги туғруқ шифохонаси кўздан кечирилди
  • Янгиликлар
  • 14:15 29.07.2025
  • 72
  • Ҳалқаро ҳамкорлик

“Тиббиётда 90 кунлик ўзгаришлар” лойиҳаси доирасида жойларда тиббий хизмат сифатини ошириш, муассасалар инфратузилмасини такомиллаштириш ишлари давом этмоқда. Шу муносабат билан Янги Наманган туманидаги 2-шаҳар туғруқ шифохонаси кўрилди.

Мазкур шифохона ўтган йиллар давомида тўлиқ таъмирланиб, замонавий иситиш ва совутиш тизимлари, шунингдек, юқори технологияли тиббий жиҳозлар билан таъминланган. 

Муассасада фаолият юритаётган малакали тиббиёт ходимлари эса аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиб келмоқдалар.

Айни пайтда муассасада белгиланган режага асосан тозалаш ва зарарсизлантириш ишлари амалга оширилмоқда.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати