Сайт тест режимида ишламоқда!
Янги Наманган тумани ҳокими Фурқат номли маҳаллада сайёр қабул ўтказди
  • Янгиликлар
  • 13:10 29.07.2025
  • 89
  • Сайёр қабул

Янги Наманган тумани ҳокимининг бугунги қабули Фурқат номидаги маҳалла идорасида ўтказилди. Қабулда 8 нафар фуқаро иштирок этиб, улар томонидан турли ижтимоий ва инфратузилмавий муаммолар кўтарилди.

Мурожаатлар моддий ёрдам, олийгоҳда ўқиш учун шартнома тўловини қоплаб бериш, тадбиркорлик фаолиятини бошлашга кўмак, газ қувурларини янгилаш, электр таъминотини яхшилаш ҳамда таянч устунлар ўрнатиш масалалари билан боғлиқ бўлди.

Қабул давомида туман ҳокими ҳар бир мурожаатни эътибор билан тинглаб, масалаларни ҳал этиш юзасидан тегишли масъулларга зарурий топшириқлар берди.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати