Сайт тест режимида ишламоқда!
“Сиҳатгоҳ” маҳалласининг инфратузилмаси яхшиланмоқда
  • Янгиликлар
  • 19:20 25.07.2025
  • 83
  • Ҳалқаро ҳамкорлик

Янги Наманган туманидаги “Сиҳатгоҳ” маҳалласида жойлашган 20 та кўп қаватли уйда жами 952 та хонадон мавжуд бўлиб, уларга “Сиҳатгоҳ келажаги” бошқарув сервис компанияси томонидан хизмат кўрсатиб келинмоқда.

2025–2026 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида 10 та уйда таъмирлаш ишларини амалга ошириш режалаштирилган бўлиб, шу кунгача 7 та кўп қаватли уйда таъмир ишлари тўлиқ якунланди. 

Жумладан, 11, 16, 17, 19 ва 20-уйларнинг том қисмлари, 1 ва 15-уйларнинг кириш йўлаклари, 15-уйнинг фасад қисми ҳамда 19-уйнинг ертўласи таъмирланди. Шунингдек, 1, 8, 15, 19 ва 20-уйларга темир эшиклар ўрнатилиб, таъмирдан чиқарилди. Август ойида 11, 19 ва 20-уйларнинг фасад қисмлари ҳамда 6 ва 20-уйларнинг кириш йўлакларини таъмирлаш ишлари режада турибди.

Туман ҳокими маҳаллага ташриф буюриб, амалга оширилаётган ишлар билан танишди ҳамда аҳоли учун янада қулай ва муносиб шароит яратиш, инфратузилмани яхшилаш юзасидан топшириқлар берди.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати