18:20 25.07.2025Лойиҳа доирасида мактаб биноларининг кириш қисми, синф хоналари, спорт зали, ҳовли ҳамда ёзги спорт майдони тубдан янгиланмоқда. Бу эса таълим муассасасининг инфратузилмасини замонавий талаблар асосида қайта ташкил этишга хизмат қилади.
Шунингдек, болаларга йўл ҳаракати қоидаларини амалиётда ўргатиш учун махсус синф – Йўл ҳаракати қоидалари хонаси ташкил этилиши, workout майдони қурилиши ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида 360 градуслик кузатув камераси ўрнатилиши ҳам режада бор.
Бунёдкорлик ишлар учун жами 15 миллиард сўм маблағ ажратилган бўлиб, бу орқали мактабда замонавий таълим муҳитини яратиш, ўқувчилар ва ўқитувчилар учун қулай шароитларни таъминлаш кўзда тутилган.
Ҳозирги пайтда қурилиш-таъмирлаш ишлари жадал суръатларда давом этмоқда. Мазкур лойиҳа амалга оширилиши натижасида 60-мактаб тумандаги энг намунавий таълим муассасаларидан бирига айланади.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати