Сайт тест режимида ишламоқда!
Мактаблар куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда
  • Янгиликлар
  • 16:35 25.07.2025
  • 94
  • Ҳалқаро ҳамкорлик

Хабарингиз бор, Янги Наманган туманидаги мактабларда куз-қиш мавсумига ҳозирлик кўриш ишлари бошланган. Бугун тумандаги 35-сонли умумтаълим мактабида мавсумга тайёргарлик ҳолати ўрганилди.

Тегишли ташкилотлар ва мутасадди шахслар иштирокида ўтказилган ўрганишда мактабнинг иситиш тизими, электр таъминоти, ёритиш воситалари ҳамда хавфсизликка оид чоралар кўриб чиқилди. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати