16:10 25.07.2025Янги Наманган туманида аҳолини тоза ичимлик суви билан бир маромда таъминлаш чоралари кўрилмоқда. Шу мақсадда “Ёшлик” ва “Мустақиллик” сув узатиш иншоотлари кўздан кечирилди.
Ҳозирда “Ёшлик” сув узатиш иншооти орқали “Бунёдкор” ва “Саховат” маҳаллаларида яшовчи аҳоли сифатли ичимлик суви билан таъминланмоқда.
“Ёшлик” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Мустақиллик” сув узатиш иншооти эса “Хумо”, “Сарбон”, “Тараққиёт”, “Достон”, “Исломобод” кўчалари ҳамда “Мустақилликнинг беш йиллиги” маҳалласининг “Юксалиш”, “Ойсара”, “Офарин” кўчаларида яшовчи 5465 нафар аҳолининг ичимлик сувига бўлган эҳтиёжини қондиришга хизмат қилмоқда.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати,