Сайт тест режимида ишламоқда!
Янги Наманган туманида ёшлар учун меҳнат ярмаркаси ташкил этилди
  • Янгиликлар
  • 13:55 25.07.2025
  • 76
  • Ҳалқаро ҳамкорлик

Очиқ мулоқотдан сўнг ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида меҳнат ярмаркаси ўтказилди. Унда тумандаги 33 та корхона ва ташкилот 1623 та бўш иш ўрни билан иштирок этди. Ярмаркада ишсиз ёшлар, пробация ҳисобидаги ҳамда хориждан қайтган ёшлардан иборат 500 нафарга яқин йигит-қизлар қатнашди.

Натижада 85 нафар ёшга ишга жойлашиш учун йўлланма берилди, 53 нафар иштирокчи эса ҳуқуқий маслаҳатларга эга бўлди. Қисқа қилиб айтганда, ушбу тадбир ёшларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг келажагига ишонч уйғотишда муҳим қадам бўлди.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати