13:15 25.07.2025Янги Наманган туманидаги “Сиҳатгоҳ” маҳалласида жойлашган 2-сон Наманган Абу Али Ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумида туман ҳокими иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Унда ишсиз ёшлар, пробация ҳисобида турувчилар ва хориждан қайтган ёшлар қатнашди.
Мулоқот давомида йигит-қизларнинг муаммо ва таклифлари тингланди. Уларга иш билан таъминлаш, таълим олиш имкониятлари ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича амалий ёрдам кўрсатиш масалалари муҳокама қилинди.
Тадбир самимий руҳда ўтиб, ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати