Сайт тест режимида ишламоқда!
Янги Наманган тумани ҳокими “Гўзал” маҳалласида сайёр қабул ўтказди
  • Янгиликлар
  • 11:55 25.07.2025
  • 81
  • Сайёр қабул

Бугун эрта тонгдан Янги Наманган тумани ҳокими навбатдаги сайёр қабулни “Гўзал” маҳалласи идорасида ўтказди. Учрашувда 9 нафар фуқаро иштирок этиб, саломатликни тиклаш, тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш, моддий ёрдам, сув ва электр таъминоти, йўл таъмири ҳамда уй-жой ва солиқ билан боғлиқ масалаларни кўтарди.

Ҳар бир мурожаат тингланиб, муаммоларни бартараф этиш юзасидан тегишли масъулларга топшириқлар берилди.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати