Сайт тест режимида ишламоқда!
“Ишонч” маҳалласида ишбилармон аёллар сафи кўпаймоқда
  • Янгиликлар
  • 14:20 24.07.2025
  • 89
  • Ҳалқаро ҳамкорлик

Янги Наманган туманининг “Ишонч” маҳалласида фаол ва ташаббускор ёшлар маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётига салмоқли ҳисса қўшмоқда. Улар орасида НамДУнинг 3-босқич талабаси, ихтирочи Роҳила Абдураҳманова алоҳида эътирофга лойиқ. У туман ҳокимига сувдан табиий газ ишлаб чиқариш бўйича инновацион лойиҳасини тақдим этиб, мутахассислар ва маҳаллий раҳбарият эътиборини қозонди.

Шунингдек, маҳалланинг яна бир фаол вакили — тадбиркор Ханифа Дадаханова кўрпа-тўшак тайёрлаш билан шуғулланиб, ойига 3–4 миллион сўм даромад топмоқда. У бу ҳунарни маҳалладаги 20 нафардан ортиқ аёлларга ҳам ўргатиб, уларнинг бандлигини таъминлашга ҳисса қўшмоқда.

Бир сўз билан айтганда, маҳалла аёллари уддабуронлиги ва маҳорати билан намуна кўрсатишмоқда.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати