12:15 24.07.2025Янги Наманган тумани ҳокими “Ишонч” маҳалласи идорасида сайёр қабул ўтказди. Қабулда 8 нафар фуқаро иштирок этиб, улар томонидан турли ижтимоий ва инфратузилмавий муаммолар кўтарилди.
Мурожаатлар моддий ёрдам, бандлик, олийгоҳда ўқиш учун шартнома пулини қоплаб бериш, сув ва электр таъминотини яхшилаш, йўл созлаш ҳамда уй-жой масалалари билан боғлиқ бўлди.
Қабул давомида туман ҳокими ҳар бир мурожаатни эътибор билан тинглаб, масалаларни ҳал этиш юзасидан тегишли масъулларга зарурий топшириқлар берди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати