Сайт тест режимида ишламоқда!
Янги Наманган туманидаги 57-мактабда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда
  • Янгиликлар
  • 19:20 23.07.2025
  • 77
  • Ҳалқаро ҳамкорлик

Янги Наманган туманидаги 57-сонли умумтаълим мактабида 2025–2026 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари режа асосида амалга оширилмоқда.

Таълим муассасасининг иситиш тизими Давлат-хусусий шериклик (ДХШ) асосида замонавийлаштирилмоқда.
Ҳозирда иссиқлик тизимини тўлиқ таъмирлаш ва самарадорлигини ошириш ишлари давом этмоқда. Мазкур чора-тадбирлар ўқувчилар ва ўқитувчилар учун хавфсиз ва қулай таълим муҳитини таъминлашга қаратилган.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати