Сайт тест режимида ишламоқда!
“Паҳлавон” спорт мажмуаси қайта таъмирланмоқда
  • Янгиликлар
  • 18:20 23.07.2025
  • 95
  • Ҳалқаро ҳамкорлик

Янги Наманган туманидаги Гимнастика спорт турларига ихтисослашган спорт мактабига қарашли “Паҳлавон” спорт мажмуасида кенг кўламли таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Таъмирлаш доирасида спорт залидаги иссиқлик тизими ва пол қисми янгиланиб, замонавий иситиш тармоғи ўрнатилади. Шунингдек, ўғил ва қиз болалар учун алоҳида ювиниш, кийиниш ва ечиниш хоналари, хожатхоналар таъмирланади. Бу ишлар учун жами 1 млрд 228 минг сўм маблағ ажратилган.

Маълумот ўрнида, жорий йил бошида спорт мактаби ҳудудидаги сузиш ҳавзаси давлат-хусусий шериклик асосида тўлиқ капитал таъмирдан чиқарилган эди. Лойиҳа доирасида инфратузилма тубдан янгиланиб, очиқ ҳавза, маъмурий бино, ўқув ва кийиниш хоналари соз ҳолатга келтирилганди.

Мазкур ишлар спортчилар учун янада қулай шароит яратишга қаратилган.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати